Линклар

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси якшанба куни ўтказилган президентлик сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди.


Душанба куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов. “Ўзбекистон республикаси президентлик сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Каримов Ислом Абдуғаниевич номзоди учун 13 миллион 8 минг 357 киши, яъни 88,1 фоиз сайловчилар овоз бердилар”-деди Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.
Айни пайтда Европада хафсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистонда ўтказилган президентлик сайловини кескин танқид қилди. ЕХҲТ эълон қилган баёнотида айтилишича, 23 декабрь кунги сайлов халқаро демократик стандартларга мос келмаган. Ташкилотнинг билдиришича, Ўзбекистондаги президентлик сайлови ҳукуматнинг қаттиқ назорати остида ўтказилган.

“Кузатувларимиздан якшанба кунги сайловлар қаттиқ назоратдаги сиёсий муҳитда ўтганини хулоса қилдик. Яъни ҳақиқий мухолифат учун имконият берилмади. Ва бу сайловлар ЕХҲТга аъзо давлатларнинг аксари ўз зиммасига олган мажбуриятларга зид равишда ўтказилди” –деди ЕХҲТ қошидаги инсон ҳуқуқлари ва демократик институтлар идораси матбуот котиби Урдур Гуннарсдоттир
МДҲ кузатувчилари миссияси бунга зид равишда Ўзбекистондаги президентлик сайлови эркин ва адолатли ўтганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG