Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:05

Ҳар бир халк ўзига мувофиқ сарвар сайлайди. Оқибати учун ҳам ўзи жавоб беради


Хабибулло Ботиров Ўзбекистонда ўтказилган президентлик сайловининг якуний расмий натижаси эълон қилинмаганига қарамай, Тожикистон фуқаролари ўз қўшнилари ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеага муносабат билдира бошлади. Тожикистонлик кузатувчилар ва расмий идоралар вакиллари ҳамда оддий фуқароларнинг Ўзбекистондаги президентлик сайловига муносабатлари турлича.

Тожикистон Ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий Ўзбекистонда президентлик сайлови куни ҳукуматга қарашли «Ховар» ахборот агентлигига берган интервьюсида Тожикистон билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда хеч кандай ёмонлашув мавджуд эмаслигини, икки давлат алоқалари совуқлашаётгани ҳақида гапираётганлар қадимдан қўшни бўлиб яшаб келаётган қардош халқлар душманлари эканлигини баён қилди.

“Бундай одамлар мамлакатларимиз ўртасига нифоқ солмоқчи бўляптилар. Лекин уларнинг қўлидан хеч нарса келмайди”, деган Ҳамрохон Зарифий. Унинг гапига қараганда, жорий йилда сиёсий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда кўзга кўринарли ижобий силжишлар юз берган.

Тожикистон президенти хузуридаги стратегик тадқиқотлар маркази ходими Фируз Саидовга кўра, келгусида бу икки қўшни мамлакатнинг бир-бирига муносабатлари ҳозирги даражада қолиши мукин эмас. Чунки, бу хил ёмон муносабатдан, айниқса, чегара муаммоларидан икки халқ азоб чекмокда. Чегара олди савдоси ва аҳоли ўртасида товар алмашуви йуқлиги учун у ерда ҳам бу ерда ҳам одамлар ғоят ночор ҳаёт кечирмокда. Турмуш даражаси жиҳатидан эса, икки мамлакат қўшнилардан ва хатто Қиргизистондан анча орқада қолиб кетдилар.

Ўзбекистондаги президентлик сайловм масаласига тўхталиб, Фируз Саидов Ислом Каримовнинг президентликка қайта сайланиши аввалдан белгилаб қўйилганини, чунки «Ўзбекистон халқининг ундан бошқани танлаш имконияти бўлмаганини айтади. Ислом Каримовга муқобил номзод йуқ эди, дея олмайман, аммо у ўзига ворис тайёрламади. Балки вориснингг йуқлиги Каримов учун зарурдир», дейди Фируз Саидов.

Тожикистондаги ўзбек миллатига мансуб фуқароларнинг Ўзбекистондаги президентлик сайловининг дастлабки натижаларига муносабатлари турлича бўлди. Уларнинг аксарияти президент ким бўлишидан қатъий назар, Ўзбекистон ҳукумати бошқа мамлакатларда яшовчи ўзбекларга муносабатини ўзгартириши кераклигини айтишади.

Фуқаро Зокиржон Собиржоновга кўра, «Ўзбекистонга бундан 15 йил олдин борган тожикистонликларга фуқаролик мақоми берилмаётгани инсон ҳак-ҳуқуқларини қўпол равишда бузишдир. Каримов салтанатининг давом этиши Тожикистондан бориб қолган ўн минглаб одамларнинг яна Ўзбекистонда ҳақ-ҳуқуқсиз бўлиб қолишини билдиради».

Исмоил Муҳсинов фикрича, «Ҳар бир халк ўзига маъкул бошлиқни сайлайди. Ўзбекистон халкига Ислом Каримов маъкул эканми, бу унинг иродаси, унинг танлови. Оқибати учун ҳам унинг ўзи жавоб беради».
XS
SM
MD
LG