Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:23

Ўзбекистон ҳукуматининг “темир пардаси”


Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг кузатувчилар гуруҳи Ўзбекистондаги президентлик сайловини демократик ва халқаро андоларага мос бўлмаганини баён қилар экан, ташкилот ўз эътиборини оммавий ахборот воситаларининг сайлов давомидаги фаолиятига ҳам қаратган.

ЕХҲТ сайловнинг маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёритилишидан хафсаласи пир бўлганини айтаётган бўлса, “Черага билмас мухбирлар” ташкилоти мамлакат оммавий ахборот воситаларида собиқ совет давридан буён ҳеч нарса ўзгармаганини билдирди.

Сайлов жараёни давомида маҳаллий ОАВ асосан иқтидордаги президент Ислом Каримовни тарғиб этган бўлса, мамлакатга киритилган оз сонли хориж матбуотнинг хабарлари асосан Ўзбекистондан ташқарига узатилди.

Ўзбекистон телевидениеси мамлакатдаги барча оммавий ахборот воситалари аҳволининг кўзгусидир. Барчаси ҳокимиятга бўй сундирилган бўлиб, унинг пропаганда воситаси бўлиб қолмоқда. Бундай вазият айнан сайловлар каби муҳим сиёсий тадбирлар давомида яққол кўзга ташланади.

“Ахборот” дастури ҳеч иккиланмасдан Ўзбекистондаги сайловларни демократик меъёрларган мос деб айтаётир. Қолганлар ҳам бундай ҳулосага жўр бўлмоқда.

Бу галги сайлов компанияси давомида президентликка номзодларнинг дастури номаълумлигича қолаверди. Ҳеч бир журналист номзодлар билан интервью олишга ҳам муваффақ бўлмади. Мустақил журналист Алексей Волосевич сўнгги президентлик сайлови мутлақо ёпиқ руҳда ўтганини айтди.

“Бу сайловни 1991 йилдаги сайлов билан таққослаб бўлмайди. Ўшанда Муҳаммад Солиҳ ҳамма жойларга интервью бериш имкониятига эга эди. Ҳатто ундан кейинги президентлик сайловида ҳам номзод Абдулхафиз Жалолов эҳтиёткорлик билан бўлса ҳам журналистлар билан суҳбатлашарди” – деди А.Волосевич.

Ўзбекистондаги матбуот кучли назорат остига олинган тизимнинг меъмори президент Ислом Каримовни сайлов давомида кўпроқ тарғиб этилгани ҳам бежиз эмас. Буни сайлов давомида мамлакатдаги оммавий ахборот воситалари фаолиятини ўрганган ЕХҲТ миссияси ҳам сезмасдан қолмади.

“Биз янгиликлар дастурларини кузатганимизда, президент Каримовга умумий дастурнинг 84 фоизи ажратилганини кўрдик.” – деди ЕХҲТ вакиласи Урдур Гуннарсдоттир.

Сайлов давомида президентликка номзод президент Каримовнинг кўпроқ оммавий ахборот воситаларда пайдо бўлгани Ўзбекистон шароитида қонунчиликдаги нуқсон билан изоҳланиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун кўпгина давлатларда президентлик сайлови олдидан ўз мансабини сақлаб қолмоқчи бўлаётган президент ўз ваколатларини парламент раисига топшириб, рақиблари билан тенгма-тенг беллашади.

Бироқ бундай нуқсонлар нафақат қонунчиликда балки мулозимлар ҳатти ҳаракатларда ҳам кўринди. ЕХҲТ миссиясини мамлакатга кўплаб хориж оммавий ахборот воситалари киритилмагани ранжитди.

“Матбуотга ўз хизматларини тақдим этишга руҳсат берилмагани хар доим афсусланарлидир. Жуда кўп хориж оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистонга келиш имконияти берилмади. Бу эса жамоатчиликнинг Ўзбекистонда бўлиб ўтган воқеа борасидаги билимларини чеклайди” – деди ЕХҲТ вакиласи.

Ўзбекистонга хориж оммавий ахборот воситалари ва ҳатто Россия телеканаллари қўйилмагани ҳам айнан сайлов борасидаги жамоатчилик хабардорлигини чеклашга қаратилгандир. Ва буни Совет Иттифоқининг темир парда сиёсати билан қиёслаш мумкин.

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг сайлов компанияси давомидаги фаолиятини кузатган “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари Каримовнинг хизматкорларига айлантирилганини ёзиб чиқди. Ташкилот вакиласи Эльса Видалнинг айтишича, Ўзбекистон совет давридан буён оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳеч нарса ўзгармаган ягона давлат бўлиб қолмоқда.

“Мен олган таасурат шу бўлки, коммунистик партиянинг тақиқланганини ва мамлакатдаги қашшоқликни ҳисобга олмасак, Ўзбекистонда ҳамма жиҳатдан Совет Иттифоқи ҳумронлик қилмоқда” – деди Тошкентга қилган сафаридан Парижга қайтган “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг вакиласи Элса Видал.
XS
SM
MD
LG