Линклар

Собиқ бош вазир юртига қайтади


Таиланднинг муҳожиратда яшаётган собиқ бош вазири Таксин Чинават яқин келажакда ватанига қайтишини маълум қилди.

Ҳарбийлар қонсиз амалга оширган давлат тўнтариши оқибатида Т.Чинават ҳокимиятдан ағдарилгандан бери Таиландда биринчи марта яқинда ўтказилган сайловда собиқ бош вазир тарафдорлари ғалаба қозониб, парламентдаги 480 ўриннинг 230 тасини эгаллаганди. “Халқ қудрати” партияси сайловолди кампанияси даврида Т.Чинаватнинг Лондон Таиландга қайтаришни асосий масалалардан бири сифатида тарғиб қилганди.
XS
SM
MD
LG