Линклар

Дунё насронийлари Мавлуд байрамини нишонламоқда


Инжилда Исо пайғамбар туғилган жой экани айтилган Байтулҳам шаҳрида 25 декабрга ўтар кечаси минглаб насроний махсус ибодатга тўпланди.

Римдаги Авлиё Пётр майдонида ҳам Рим католик черкови раҳбари Бенедикт XVI бошчилигида махсус маросим ўтказилди.

Рим папаси барча қудратли давлатлар раҳбарларини ер юзидаги низолар, жумладан, Афғонистон ва Ироқдаги урушни тугатиш борасида бор ақл ва матонатни ишга солишга чақирди. Бенедикт XVIнинг мазкур нутқи жаҳоннинг 57 давлатига тўғридан-тўғри узатилди.
XS
SM
MD
LG