Линклар

logo-print

Россия Косово мустақиллигини қабул қилмайди


Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Косово мустақиллигига етакловчи ҳар қандай қарорини рад этиши тўғрисида огоҳлантирди.

Бу ҳақда маълум қилган Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Яковенко Хавфсизлик кенгашининг хулосасисиз ўлка мақомига ўзгартиш киритиш халқаро ҳуқуқ меъёрлари қўпол равишда бузилганини англатишини таъкидлади.

Косово раҳбарлари келаси йилнинг бошида ўлка мустақиллигини эълон қилиши тўғрисида огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG