Линклар

2007 йил журналистлар учун энг кўп талофот кўрилган йил бўлди.


Чегара билмас мухбирлар ташкилоти эълон қилган ҳисоботга кўра, ўтган йил давомида дунё бўйича 86 журналист ҳалок бўлган, 887 журналист ҳибсга олинган. Журналистлар энг кўп Хитойда ҳибсга олинган. Чегара билмас мухбирлар чиқарган ҳисоботда Сомали, Покистон ва Шри Ланка давлатлари журналистлар учун энг хавфли давлатлар сифатида эътироф этилган.
Ўтган йилнинг 24 октябрь куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида таниқли ўзбек журналисти Алишер Соипов ўлдириб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG