Линклар

Халқаро ҳамжамият Кениядаги зўравонликлар ва сиёсий бўҳронни ҳал этиш йўлидаги дипломатик уринишни давом эттирмоқда.


Африка иттифоқи раиси, айни пайтда Гана президенти Жон Куфуор пойтахт Найробига борди. Кенияда ўтказилган президентлик сайловининг натижалари эълон қилингандан сўнг мамлакатда зўравонликлар авж ола бошлади. Шу кунгача зўравонликлар оқибатида 300га яқин фуқаро ҳалок бўлди. Амалдаги президент Мваи Кибаки сайловнинг ғолиби деб, эълон қилинган бўлсада, мухолифат вакиллари сайлов натижаларини тан олмади.
Айни пайтда АҚШ, Буюк Британия ва БМТ Кения ҳукумати ва мухолифатни муроса қилишга чақирди.
XS
SM
MD
LG