Линклар

Покистонда парламент сайловлари кечиктирилди.


2 январь куни Исломободда ўтказилган мажлисида Покистон Марказий сайлов комиссияси раиси Қози Муҳаммад Фаруқ шуни эълон қилди:
“Парламент сайловлари белгиланган 8 январдан 2008 йилнинг 18 февралига кечиктирилди”.
Сайловларнинг бошқа муддатга кўчирилишига мухолифат етакчиси Беназир Бҳуттонинг ўлдирилиши ва мамлакатдаги вазиятнинг кескинлашуви сабаб бўлди. Сайловларнинг кечиктирилишига қарши чиқаётган мухолиф партиялар ҳам бу сайловларда иштирок этишини маълум қилди.
Покистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий Исломобод мухолифат етакчиси Беназир Бҳуттога қарши амалга оширилган суиқасд юзасидан тергов ўтказилишида ёрдам беришни истаган давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.
Айни пайтда Покистон президенти Парвез Мушарраф Буюк Британия бош вазири Гордон Браундан Бҳуттонинг ўлдирилиши юзасидан ўтказилаётган терговга ёрдам беришни сўраб илтимос қилгани ва у розилик берганини айтда. Мушаррафга кўра, бир гуруҳ Британия полицияси ходимлари тез орада Покистонга етиб келади.
XS
SM
MD
LG