Линклар

Грузия президенти Михаил Саакашвили дуч келган муаммолар сабаби нимада?

  • Ҳасанжон

Грузияда 2003 йил куз фаслида амалга оширилган “Атиргул инқилоби”дан кейин 2004 йил бошида президентлик сайлови ўтказилди Унда Михаил Саакашвили сайловчиларнинг 96 фоиз овозини олишга муваффақ бўлган эди. http://gdb.rferl.org/32CAA2E3-6BC9-469D-9702-CF772BE00D79_w203.jpg Фуқаролар ишончини оқлаш учун у мамлакатда коррупцияга бархам бериш, аҳоли турмушини яхшилаш ва Грузияни Ғарб билан яқинлаштиришни ваъда қилди. Ўшанда Саакашвили биринчи президентлик муддати тугагунича лавозимдан кетиши ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган эди. Саакашвили қандай хатоликка йўл қўйди? Муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказишга уни қандай омиллар мажбур қилди?

Аксари чет элларда таҳсил олган Грузия президенти Михаил Саакашвилининг сафдошлари 2003 йилда амалга оширилган Атиргул инқилобдан кейин эришилган ғалабалар ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ташвиқот кампанияси олиб борди. Аммо улар мураккаб масалалар, айниқса, узоқ муддатли ислоҳотлар ҳақида ҳеч нарса айтмадилар.

Грузиялик сиёсий шарҳловчи Жина Нодиа Озодлик мухбири билан суҳбатда грузияликлар хақиқий аҳволни билиши учун кўп вақт керак бўлмаганини айтади:

“Бир томондан ҳукумат асосий эътиборни жамоатчилик орасида Пи.Ар. - тарғибот ишларига қаратиб келди. Бу танқид қилинганини биз тез-тез эшитдик. Ташвиқотлар шунчалар содда эдики базан у инфратизим, яъни йўл қурилиши ёки бинолар ташқи кўринишини таъмирлашга алоқадор ютуқлар ҳақида эди. Кенг жамоатчилик билан ҳукумат ўртасида алоқа йўқ эди. Ислоҳотлар ҳақида халққа тушунтириш берилмас эди” – дейди грузиялик сиёсий шарҳловчи.

Кўпчилик куч-ғайратли ёш президент Михаил Саакашвили Грузияни қисқа фурсатда замонавий давлатга айлантиришига умид қилган эди. Бироқ кўп ўтмай мамлакат зиёлилари, яъни, профессорлар, маданият ходимлари ва бошқаларга берилган имтиёзлар янги ҳукумат томонидан бекор қилинди. Катта ёшдаги ишчиларнинг ўрни ёшларга берилди.

Мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларида коррупцияга қарши кураш бахонасида собиқ президент Эдуард Шеварнадзе даврида ишлаган деярли барча амлдорлар ишдан бўшатилди. Қисқа қилиб айтганда Саакашвили оз муддатда ўзига кучли ва қатъий душман орттирди.

“Одамлар демократияга тайёр эмас дейишганини мен кўп марта эшитганман. Мен ёки сафдошларим бу фикрга қўшилмаймиз. Аксинча, менимча, Грузияда оддий фуқаролар ўзгаришлар бўлишини талаб қиляпти. Мен бизда ижтимоий муаммолар йўқ демоқчи эмасман. Жамиятимиздаги асосий тўсиқларни эски тизим пайтида яхши яшаган ва ҳокимият тепасида бўлганлар яратяпти” – дейди таниқли депутат ва президент Саакашвилининг сафдоши Гига Бокериа.

Танқидчиларга кўра, президент Михаил Саакашвили ва унинг ёрдамчилари ҳукумат таркибидаги, ички ишлар, маориф ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида билдирилаётган танқидларга ўз вақтида жиддий эътибор қаратмаган. Ҳукумат ўз танқидчиларига нисбатан муросасиз бўлиб бораверган. Президентнинг ўзи эса эски мактаб зиёлиларини бир неча марта очиқдан-очиқ мазаҳ қилган.

“Ноябр ойида содир бўлган воқеалардан кейин Саакашвили аҳоли орасида норозилик кайфияти юқори эканини англаб етди. Бу норозиликлар сабаби асосан ижтимоий омиллар эканига шубха йўқ. Аммо ижтимоий муаммоларга бевосита боғлиқ бўлмаган хатоликларга ҳам йўл қўйилган. Масалан президент омма олдида қилган чиқишларида “супуриб ташлаш”, “қизил” зиёлилар каби ибораларни урғу билан ишлатгани ва ҳоказолар одамлар норозилигига сабаб бўлган омиллардан биридир. Энди у ўзи йўл қўйган хатоликларини тузатишга ҳаракат қиляпти. Ва бу энг тўғри йўлдир” – дейди грузиялик таҳлилчи Тимур Иокабашвили.
XS
SM
MD
LG