Линклар

Расмий Тошкентнинг 2007 йилдаги суянчиқлари

  • Замира Шукур

Тарих қатларига жойланган 2007 йил давомида Ўзбекистон ташқи сиëсатида деярли жиддий ўзгаришлар кузатилмади десак¸ бу хулоса оддий тингловчи учун деярли ҳеч нарсани англатмас. Тошкент ҳукумати Россия ва Хитой билан яхши муносабатларни давом эттиришни ўз ташқи сиëсатидаги устувор вазифа қилишда давом этди десак¸ бу ҳам асосан мутахассисларга мўлжалланган гап бўлар.

Аммо Ўзбекистон ҳукумати халқ мулки бўлган табиий бойликлар:биринчи галда нефт¸газ¸олтин ва пахтасини Россия ва Хитой ширкатларига арзон гаровга сотиб¸эвазига Москва ва Пекиндан сиëсий дастак қозонди десак¸ балки бу чизги мавҳум манзарага сал ойдинлик киритар.

Туркманистон ҳукуматининг собиқ нефт ва газ вазири Назар Суюнов¸ Ўзбекистон ташқи сиëсатидаги мезонларнинг миллат ва давлат манфаатлари эмас¸балки халқ тепасида ўтирганларнинг яна кўпроқ қолишини таминлашга асосланганини айтади:

Буларнинг бари ҳозирги режимни сақлаб қолиш учун қилинади.Чунки Россия шундоққина биқинимизда ва у Европа давлатларидан фарқли ўлароқ¸ бу ерда бўлаëтган бедодликларга кўз юмади.Табиийки¸ Кремл Ўзбекистонда фақат ўз миллий давлатчилик манфаатларини кўзлайди.

Ўзбекистон ташқи сиëсатидаги устуворликни айнан Россия ва Хитой томон йўналганидан¸ оддий одамлар ва миллий манфаатларга зиëн етаëтгани ҳақидаги бу фикрга¸ Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати Абдувоҳид Паттаев ҳам қўшилади.

Россия ва Хитой ëн қўшниларини кўтарилишини¸ҳаëтини яхшиланишини истамайди.Сабаби¸ агар уларнинг ҳаëти яхшиланадиган бўлса¸уларни бошқариш қийин бўлиб қолади.Хитойнинг энг асосий қиладиган иши Америка Қўшма Штатлари¸Европа ва маҳсулот сифати қаттиқ талаб қилинадиган мамлакатларга сота олмаган маҳсулотини бошқа ерларга ўтказиш.Булар ким?Булар Ўрта Осиëдаги мамлакатлар.Хитойдан ҳеч қанақа технология олиб бўлмайди.Улар борини ҳам бермайди.

2007 йил давомида инсон ҳақлари ва демократия соҳасида Тошкентдан ўз сиëсатини сал бўлсада юмшатишни сўраган Ғарб ва Европа ширкатлари¸гарчи улар билан ишлаш халқ ва давлат учун иқтисодий жиҳатдан манфаатлироқ бўлсада¸ Ўзбекистонда фаолият юрғизиш имконидан деярли маҳрумлигича қолдилар.

Лондондаги Осиë ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов йил давомида Тошкентдаги сиëсий элита ҳам бу ҳақиқитни¸ муҳими Россия ва Хитой билан муносабатларга ишониб¸ Ғарбга орқа қилишдан ўз манфаатларига ҳам зиëн етганини англай бошлади деган фикрда.

Қайсидир бир лаҳзада нисбий сергаклик юз берди.Тошкентдагилар ташқи сиëсатдаги бунақа зигзагсимон ҳаракатлар билан кўп нарсага эриша олмаганликларини англай бошладилар.Ўтган йиллар давомида Хитой ва Россия сармоядор сифатида Ғарб ўрнини боса олмади.Россия ва Хитой ширкатлари асосан ëнилғи лойиҳаларига пул сарфладилар ва бу пулни тезроқ чиқариб олиш мақсадида¸ Ўзбекистон табиий бойликларини олиб сотишга киришдилар.Табиийки¸ бундан Россия супер даромад қилмоқда.Ўзбекистондагилар эса бу олибсотарликни жимгина кузатиб¸билганларини ичга ютмоқдалар.Агар дейлик шу газни Россияга муқобил йўллар билан Ғарб ширкатлари олганида эди¸бунинг учун анча кўпроқ ҳақ тўлаган бўлар эди.Шу боис бугун ўзни аввалига бир давлат қучоғига отиб¸сўнгра ундан аразлаб бошқаси қучоғига интилиш каби мувозанатсиз¸ беқарор¸ақлсиз ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган ташқи сиëсатдан Ўзбекистон миллий манфаатларига жиддий зиëн етгани кўриниб турибди.

“Ўзбекистон ва Ғарб ўзаро муносабатларининг 2005 йил Андижон воқеаларидан сўнг ëмонлашиб кетгани¸бирор тараф манфаатига хизмат қилмаганини англаганидан¸ 2007 йил давомида иккала томон ҳам алоқаларни нормаллаштириш ҳаракатига киришди” - дейди Америкадаги таҳлилчи Абдуманноб Пўлатов.

“Менинг назаримда кескин жиддий ўзгариш бўлгани йўқ лекин Америка ва Ғарб билан муносабатларни бироз юмшатишга яъни олдинги даражада совуқ бўлмаган муносабатларга эришишга қадамлар қўйилди.Мисол учун олдингидагидай кескин танқид камроқ.Ўртада Америка¸Европа ва Ўзбекистон учрашувлар ўтказиб¸секин-секин йўл қидиришаяпти”.

“2007 йил давомида Ўзбекистон Россия ва Хитойнинг энг яқин дўстига айланиш уринишларини камайтирди ва бунинг ўрнига кўп йўналишли ташқи сиëсатга қайтишга иштиëқ кўрсатди” – деб қўшимча қилади Пўлатов.

Аммо Алишер Илҳомов бу фикрга қўшилмайди ва “мустақилликнинг 16 йили давомида Каримов ҳукумати айнан кўп йўналишли ташқи сиëсат олиб бориш санъатини эгаллай олмаганини айтади.Шу боис Ўзбекистон 2007 йил давомида ҳам Россия ва Хитой¸ ҳам Ғарб давлатлари шунингдек мусулмон дунëси билан яхши муносабатлар ўрнатишга уринди дейиш юзаки расмий баëнотларгагина ишониш бўлади” - деб давом этади Илҳомов.

Кейинги пайтда Ўзбекистон сиëсий элитаси орасида Ғарб билан муносабатларни қайта тиклаш фойдасига қандайдир ҳаракатлар бошланди аммо бу қадамлар мутлақ изчил эмас.Улар амалий шаклга ҳам кўчаëтгани йўқ.Фақат баëнот ва ишоратлар даражасида қолмоқда.Ҳозирча Ғарб билан муносабатларни яхшилаш учун жиддий ҳозирлик ишлари бошлангани¸ Ўзбекистон ҳукуматининг Ғарб босимига сал бўлсада ëн бераëтганини кўраëтганимиз йўқ.Муносабатлар қайта тикланиши учун Европа Иттифоқи ва АҚШ¸ Ўзбекистон ҳукуматидан инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилашни сўрамоқда. Ҳозирча Тошкентнинг бу талабга ëн берганини кўрсатувчи жиддий аломатлар йўқ.

Йил охирлаб қолган кунларда қилган баëнотларидан бирида¸ президент Ислом Каримов ҳам¸ Ўзбекистон ва Ғарб ўртасидаги¸ ўз ибораси билан айтганда¸ “тушунмовчилик”ка барҳам бериш фурсати келганини баëн қилди ва Тошкент кўп йўналишли ташқи сиëсатни маъқул кўришини таъкидлади.

“Ҳеч кимга сир эмас бугунги кунда ҳам Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари¸ Европа давлатлари орасида ҳали-бери давом этаëтган қандайдир ўзаро “тушунмовчилик” ҳақида башорат қилувчилар¸ агар содда қилиб айтадиган бўлсак¸ шундай муносабатларни сақлаш ва шундан манфаат топиш манфаатдорлари борлигини сезиш ва кузатиш қийин эмас. Бундай ҳолатларга нисбатан нима дейиш мумкин? Ўзбекистон ўзининг ташқи сиëсатида барча яқин ва узоқ қўшнилар билан¸ шу жумладан¸ АҚШ ва Европа билан ҳам¸ ўзаро манфаатли¸ ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик алоқаларини олиб боришнинг доимий тарафдори ва бу йўлдан бизлар ҳеч қачон қайтмаймиз”.

И.Каримов ўзи қилган бу баëнотга келаëтган йиллар давомида амал қиладими ëки ташқи сиëсатда яна ўтгандаги каби зигзагсимон ҳаракатланишда давом этадими? Буниси энди 2008 йилдан сўрайдиганимиз¸ излайдиганимиз саволдир.
XS
SM
MD
LG