Линклар

logo-print

Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий Буюк Британияга сафар қилди.


Нурий ал-Маликий Лондонда Британия бош вазири Гордон Браун билан учрашди. Хабарларга кўра, музокара чоғида Ироқдаги хавфсизлик масалалари ва Ироқда жанггарилар томонидан ўғирлаб кетилган британиялик беш фуқаро тақдири муҳокама қилинган. Нурий ал-Маликийнинг Британияга сафаридан бир кун олдин Бағдод ва Бақуба шаҳарларида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида қирққа яқин фуқаро ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG