Линклар

Республикачи Майк Хуккаби ва демократ Барак Обама АҚШ президентлик сайловига номзодлар учун овоз беришда ғалаба қозонди.


Республикачи ва Демократик партиялари аъзоларининг ёпиқ эшиклар ортидаги қурултойи 3 январь куни Айова штатида ўтказган эди. Республикачилар қурултойида Майк Хукаби Массачусетс собиқ ҳокими Митт Ромнейдан кўпроқ овоз олишга муваффақ бўлди.
Майк Хуккаби ўз ғалабасини Америка сиёсатидаги янги куннинг бошланиши дея, баҳолади.
Демократлар қурултойидаги овоз бериш жараёнида эса Барак Обама сенаторлар Жон Эдвардс ва Ҳиллари Клинтондан устун келди.
“Биз қўрқувни эмас, балки умидни танламоқдамиз. Биз тарқоқлик ўрнига бирлашишни афзал кўрамиз ва бу Америка учун катта ўзгаришлар даври келгаётганига жиддий ишорадир”-деди Барак Обама.
XS
SM
MD
LG