Линклар

“Ҳамас” ҳаракати АҚШ президенти Жорж Бушнинг келаси ҳафта Яқин Шарққа режаланган ташрифини нохуш воқеа деб атади.


Ҳозирда Ғазо Секторини назорат қилаётган “Ҳамас” ҳаракатининг матбуот вакили Сами Абу Зухри 5 январ куни Ғазо шаҳрида қилган чиқишида президент Бушнинг ташрифи фаластинликлар зарарига Исроил учун фойдали бўлишини айтди. АҚШ раҳбарининг Исроил ва минтақанинг бошқа давлатларига ташрифидан мақсад яқинда Исроил ва Фаластин ўртасида қайта бошланган тинчлик музокараларига туртки беришдан иборат.
XS
SM
MD
LG