Линклар

Ироқнинг Диёла вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида автобусда кетаётган олти йўловчи нобуд бўлди.


Маълумотларга кўра, портлаш Бағдоддан 90 километр шимолда жойлашган Муқдодия шаҳри яқинида содир этилган. Айни пайтда Диёла вилояти маркази Бақуба шаҳрида рўй берган портлашда оқибатида уч ироқлик яраланди. Ҳозирда Диёла вилояти Ироқнинг зўравонликлар энг кўп содир этилаётган минтақаларидан бири бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG