Линклар

Кения президенти мунозарали сайлов борасида юзага келган бўҳронни ҳал қилиш учун миллий бирлик ҳукумати тузишга тайёр эканини айтди.


Президент Мваи Кибаки Кенияда барқарорликни қайта тиклашда ёрдам беришга ҳаракат қилаётган АҚШ вакили Жендайи Фразер билан сўзлашув чоғида шундай баёнот берди.
Бироқ мухолифат раҳбари Рейла Одинга президент Кибакининг истеъфосини талаб қилди.
Кения мухолифати декабрь ойида ўтказилган президентлик сайлови натижалари соҳталаштирилганини иддао қилганидан кейин бошланган зўравонликлар оқибатида ҳозирга қадар 300га яқин одам нобуд бўлди. БМТ маълумотига кўра, тартибсизликлар сабабли 250 минг аҳоли ўз уйларидан бошқа жойларга кўчишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG