Линклар

logo-print

Грузияда муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказилди.


Бир неча ҳафта олдин истеъфога чиққан Михаил Саакашвили янги муддатга президент этиб сайланиш ниятида. Саакашвилидан ташқари яна олти номзод президентликка даъвогарлик қилмоқда. Улар орасида мухолифат гуруҳлари коалициясининг ягона номзоди Леван Гачечиладзе ҳам бор. Грузия фуқароларнинг 50 фоиздан кўп овозини олган номзод президентлик сайловининг ғолиби деб эълон қилинади. Агар ҳеч қайси номзод сайловчиларнинг 50 фоиздан кўп овозини олмаса, икки ҳафтадан кейин фуқаролар биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган номзодлар учун овоз берадилар. Грузиядаги президентлик сайловини юзлаб хорижлик меҳмонлар кузатди.
“Сайлов участкаларига жуда кўп овоз берувчилар келяпти. Кўпчилик сайловчилар рўйхатига киритилмаганидан шикоят қиляпти. Маҳаллий сайлов участкалари ходимлари ўз вазифасини тўғри, хушмуомалалик билан ва дўстона кайфиятда бажаряпти” – деди Грузиядаги президент сайлови жараёнини кузатаётган Қирғизистондаги “Демократия ва фуқаролик жамияти коалицияси” номли ноҳукумат ташкилоти вакили Бурул Усмоналиева.
XS
SM
MD
LG