Линклар

Афғонистон жанубида рўй берган зўравонликларда 11 киши нобуд бўлди.


Ҳелманд вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши натижасида полициянинг икки ходими ва тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлди. Қандаҳор вилоятида ҳам худкуш шахс томонидан амалга оширилган ҳужумда полициянинг бир ходими ҳалок бўлгани яна тўрт нафари жароҳатлангани айтилмоқда.

Айни пайтда, НАТО қўмондонлиги жума куни мамлакатнинг Ўрузғон вилоятида жанггарилар билан рўй берган тўқнашувда тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлгани, беш киши жароҳатланганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG