Линклар

Кения мухолифати 8 январга белгиланган оммавий норозилик намойишини бекор қилди.


Кения мухолифати раҳбари Раила Одинга мамлакатда президентлик сайловидан сўнг юзага келган бўҳронни музокаралар йўли билан ҳал этилиши учун бундай қарор қабул қилинганини маълум қилди.
“Музокаралар бошланиши кафолатлангандан сўнг, биз маслаҳатлашиб 8 январга белгиланган оммавий норозилик намойишларни бекор қилишга қарор қилдик”-деди Кения мухолифати етакчиси.
Амалдаги президент Мваи Кибаки сайловда ғалаба қозингани эълон қилинган бўлсада, мухолифат сайлов натижаларини тан олишдан бош тортмоқда.
Сайловдан сўнг Кенияда рўй берган зўравонликларда 500га яқин фуқаро ҳалок бўлди, қарийиб 250 минг киши турар-жойларини тарк этишга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG