Линклар

Покистон ўз ҳудудида АҚШнинг терроризмга қарши кураш амалиётлари ўтказилишига розилик бермаслигини маълум қилди.


Бу ҳақда Покистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилди. Бундан бир оз аввал матбуотда расмий Вашингтонни Покистон ҳудудида ҳарбий амалиётлар ўтказишни режалаштирганига оид хабарлар пайдо бўлган эди.

Покистон президенти Парвез Мушарраф ўз навбатида АҚШнинг телеканалларидан бирига берган интервьюсида унинг хавфсизлик кучлари мамлакатда беркинаётган “Толибон” ва “Ал-Қоида” жанггариларига қарши амалиётлар ўтказаётганини билдирди. “Бироқ хавфсизлик кучлари “Ал-Қоида” етакчиси Усама бин Ладенни қидираётгани йўқ, чунки уни Покистонда эканлигини исботловчи далиллар йўқ”-деди Парвез Мушарраф ўз интервьюсида.
XS
SM
MD
LG