Линклар

Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, Михаил Саакашвили 53 фоиз овоз тўплаб сайловда етакчилик қилмоқда. Мухолифат гуруҳлари коалициясининг ягона номзоди Леван Гачечиладзе эса 25 фоиз овоз тўплаган.

ЕИ ташқи сиёсати мутасаддиси Хавьер Солана Грузия ҳукуматини сайловларни соғлом рақобат руҳида ўтказилгани билан табриклади.

Бироқ Хавьер Солана Тбилиси расмийларини мухолифатнинг сайлов давомида кузатилган қонунбузарликларга йўл қўйилгани ҳақидаги иддаоларини синчковлик билан ўрганиб чиқишга чақирди.
Кеча ЕХҲТ Грузиядаги президентлик сайлови халқаро меъёрлар даражасида ўтказилганини маълум қилган эди.
ЕХҲТ кузатувчиларига кўра, бу сайлов жараёнида айрим камчиликлар кузатилганига қарамай, унинг натижалари қонуний деб тан олиниши даркор.
Грузиянинг ўзида эса сайлов натижаларини ҳисоблаш жараёни давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG