Линклар

Президентнинг модель билан муносабатлари жиддий


Франция президенти Николя Саркози италиялик собиқ модель Карла Бруни билан муносабатлари жиддий эканини таъкидлади.

Франциянинг буйдоқ президенти яқин келажакда Карла Бруни билан оила қуриши эҳтимолдан холи эмаслигини маълум қилди.

Николя Саркози ўзининг иккинчи турмуш ўртоғи Сесилия билан ўтган йилнинг октябрь ойида ажрашган эди.
XS
SM
MD
LG