Линклар

Туркия президенти Абдулла Гул Оқ уй раҳбари билан учрашади


Бу Абдулла Гулнинг президент этиб сайлангандан сўнг АҚШга амалга ошираётган илк сафаридир.

Хабарларга кўра, Туркия раҳбари Жорж Буш билан учрашуви чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалалари билан бир қаторда Ироқ шимолидаги курд жангариларига қарши амалиётлар ўтказиш масаласини ҳам муҳокама этади.

Бундан икки ой муқаддам Туркия бош вазири Ражжаб Тоййиб Эрдўғон ҳам АҚШ президенти билан учрашиб, курд жангариларига қарши амалиётлар масаласини муҳокама қилган эди.
XS
SM
MD
LG