Линклар

Қуддусда Фаластин ва Исроил раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди


Хабарларга кўра, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт икки давлат ўртасидаги боши берк кўчага кириб қолган тинчлик музокараларини муҳокама қилган.

9 январь куни АҚШ президенти Жорж Бушнинг Яқин Шарқ бўйлаб сафари бошланади. Жорж Буш президент сифатида илк бор Исроил ва Ғарбий соҳилга ташриф буюради.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида АҚШнинг Аннаполис шаҳрида учрашган Маҳмуд Аббос ва Эҳуд Олмерт тинчлик музокараларини қайта бошлашга ваъда берган эди.
XS
SM
MD
LG