Линклар

Михаил Саакашвили Грузиядаги президент сайлови ғолиби, деб эълон қилинди.


Грузия Марказий сайлов комиссияси раиси Леван Тархнишвилининг билдиришича, М.Саакашвили 52,2 фоиз овоз тўплаган. Мухолифат етакчиси Леван Гечачиладзени эса 25,2 фоиз сайловчи қўллаб-қувватлаган.

Мухолифат вакиллари сайлов натижаларига қарши норозилик намойиши ўтказди. Намойишчилар сайлов варақалари қайта санаб чиқилиши ва мухолифат вакилларига телевидениеда эфир вақти ажратилишини талаб қилди.

Мухолифат 13 январь куни пойтахт Тбилисида кўп минг кишилик намойиш ўтказишни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG