Линклар

Ҳиллари Клинтон ва Жон МакКейннинг ғалабаси


Нью-Ҳэмпшир штатида АҚШ президентлигига номзодларни саралаш жараёнида демократ Ҳиллари Клинтон ва республикачи Жон МакКейн ғалаба қозонди.

Хабарларга кўра, Ҳ.Клинтон 39 фоиз овоз олган. Унинг Демократик партиядан рақиби Барак Обама 37 фоиз овоз тўплаган.

АҚШ қўшинларининг Ироқдаги ҳарбий амалиётларини қўллаб-қувватловчи республикачи сенатор Жон МакКейн рақибларини ортта қолдириб, 37 фоиз сайловчининг қўллаб-қувватлашига эришди.
XS
SM
MD
LG