Линклар

logo-print

Тони Блэр банкка ишга кирди


Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блэр маслаҳатчи сифатида АҚШнинг JPMorgan банкига ишга кирди.

JPMorgan йириклиги бўйича АҚШда учинчи ўринда турувчи банкдир. Банк расмийлари Тони Блэр банк раҳбариятига жаҳон сиёсатига оид масалаларда маслаҳат беришини маълум қилди.

Тони Блэрнинг матбуот котиби янги лавозим собиқ бош вазирнинг АҚШ, Россия, ЕИ ва БМТнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили сифатидаги фаолиятига халақит бермаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG