Линклар

Бадри Патаркацишвили устида яна қора булутлар


Грузия Бош прокуратураси тадбиркор Бадри Патаркацишвилини давлат тўнтариши ва қўпорувчилик ҳаракати амалга оширишга уринганликда айблади.

Шунингдек, суд қарорига кўра, Бадри Патаркацишвилининг Грузиядаги “Стандартбанк”даги ҳисоб рақами ҳам музлатилган.

Бундан аввал ҳам Грузия ҳукумати Б.Патаркацишвилини давлат тўнтариши режалаштиришда айблаган эди.

Муҳожиратда яшаётган Бадри Патаркацишвили Грузия ўтказилган президент сайловида номзод сифатида иштирок этиб, 7 фоиз овоз олган эди.

Айни пайтда Грузия мухолифати 13 январь куни президент сайлови натижаларига қарши норозилик намойиши ўтказиш учун Тбилиси ҳокимиятидан рухсат олганини маълум қилди. Мухолифатчилар сайлов варақаларини қайта санаб чиқилишини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG