Линклар

Худкуш камида 20 кишини ўлдирди


Покистоннинг Лаҳор шаҳрида худкуш томонидан амалга оширилган ҳужум натижасида камида 20 киши ҳалок бўлди.

Хабарларга кўра, портлаш Лаҳордаги Олий суд биноси яқинида рўй берган. Ҳалок бўлганларнинг аксарини полиция ходимлари ташкил этган.

“Бугун Лаҳорнинг машҳур жойларидан бирида адвокатларнинг намойиши режалаштирилган эди. Шу боис, у ерга қўшимча полиция кучлари сафарбар қилинганди. Худкуш полиция ходимларига яқинлашиб ўзини портлатиб юборди”,- деди покистонлик журналист “Озодлик” радиосига.
XS
SM
MD
LG