Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:35

Тожикистон афғон афюнига ботиб бормоқда


Тожикистонда ўтган бир йил мобайнида 4 тоннадан ортиқроқ героин ноқонуний савдодан олиб қўйилган бўлиб, бу 2006 йилгига нисбатан тахминан 15 фоиз кўпдир.

Тожикистон наркотиклар айланишини назорат қилиш агентлиги матбуот хизматидан олинган маълумотларга кўра, 2007 йил давомида мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жами 5 тоннаю 270 килограмм миқдордаги наркотик моддаларни мусодара қилган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, Афғонистонда ишлаб чиқарилган наркотик моддаларнинг катта қисми Тожикистоннинг Хатлон вилояти орқали мамлакатга киритилиб, жиноятчи гуруҳлар томонидан бутун дунё бўйлаб тарқатилади. “Оқ ўлим” тарқатувчи бу гуруҳлар наркотик моддаларни Россия ва Европага олиб ўтиш учун Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон ҳудудидан фойдаланади.

Вазирликдаги манбанинг таъкидлашича, Ўзбекистонда мусодара қилинаётган наркотик моддаларнинг тахминан 70 фоизи айнан Тожикистондан ўтади.

Кузатувчилар фикрича, Тожикистонда Афғонистондан ўтказилаётган наркотик моддалар ҳажмининг орта бориши унинг қўшнилари, хусусан, Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий хавфсизлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
XS
SM
MD
LG