Линклар

Коррупционерлар давлатга 45 миллион долларлик зарар етказган


Тожикистондаги Молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш агентлиги 2007 йилда давлатга 45 миллион доллар молиявий зарар етказилганини фош этди. Коррупция билан боғлиқ тахминан беш юз жиноят қайд этилди.

Агентлик раҳбари генерал Шерхон Салимзоданинг айтишича, ўтган йил давомида 10 та хусусий компания давлатга 5,5 миллион доллар миқдорида солиқ тўламагани аниқланган. Коррупцияга оид беш юзга яқин жиноятдан 175 таси ўта оғир ҳисобланади. 99 жиноят порахўрлик билан боғлиқ бўлган. Таъмагирлик, хизмат вазифасини суиистеъмол қилгани, давлат мулкини ўзлаштиргани учун бошқарув, суд, ҳуқуқ-тартибот идоралари маъсул ходимларидан 127 нафари жиноий жавобгарликка тортилган. Коррупция билан боғлиқ жиноятлар орқасидан давлатга етказилган 45 миллион доллар зарарнинг 34 миллиони давлатга қайтарилган.

Мустақил TRANSPARENCY INTERNATIONAL ташкилоти тадқиқотларига кўра, Тожикистон дунёдаги энг коррупциялашган беш давлатдан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG