Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:23

Кўмир конидаги фожеа


Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида кўмир конида метан портлаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. 23 кончининг тақдири номаълум қолмоқда. Конда жами 191 киши бўлгани маълум қилинди.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, портлаш эрталабки соат 7 дан 50 дақиқа ўтганда “Акселор Миттал Темиртов” акциядорлик жамиятига қарашли “Абай” конида содир бўлган. Эрталабки соат 11 гача кондаги 191 кишидан юз нафари юқорига олиб чиқилган. Соат 13 дан беш дақиқа ўтганда қутқарилган кончилар сони 161 кишини ташкил этган.

“Қозоғистон бош вазирининг топшириғи билан фавқулодда вазиятлар вазири Владимир Божко зудлик билан воқеа содир бўлган жойга жўнаб кетди. Ҳозир ФВВнинг 10 бўлинмаси ва 50 қутқарувчиси воқеа жойида қутқарув ишларини олиб бормоқда”,- деди ФВВ матбуот хизмати вакили.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳалок бўлган кончиларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
XS
SM
MD
LG