Линклар

logo-print

7100 номзод рўйхатга олинди


Эронда 14 мартга белгиланган парламент сайловида қатнашадиган етти минг 100 номзод рўйхатга олинди.

Эроннинг давлатга қарашли ИРНА ахборот агентлиги хабарига кўра, номзодлар парламентдаги 290 ўрин учун курашади.

Эрон ички ишлар вазири Муҳаммад Ҳусайн Мусапурнинг айтишича, депутатликка номзодларнинг 580 нафари аёллар. Парламент сайловида қатнашадиган номзодларни рўйхатга олиш муддати 11 январь куни тугади.
XS
SM
MD
LG