Линклар

Ироқ парламенти анчадан бери кутилган қонун лойиҳасини қабул қилди


Янги қонун собиқ президент Саддам Ҳусайннинг “Баас” партияси аъзоларига жамият ҳаётида фаол қатнашишга рухсат беради. АҚШ Саддам Ҳусайн даврида мамлакатни бошқарган сунний арабларнинг мамлакат сиёсий ҳаётига қайтишига имконият яратувчи янги қонун қабул қилиш хусусида шиалар ҳукмрон бўлган Ироқ ҳукуматига босим ўтказиб келаётган эди.

2003 йилда Саддам Ҳусайн ҳокимиятдан ағдарилгандан кейин давлат идораларида ишлаб келаган минглаб суннийлар ишдан бўшатилган эди. Ўз навбатида, бу шиалар етакчилигидаги Ироқ ҳукумати ва АҚШ кучларига қарши исёнлар бошланишига сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG