Линклар

logo-print

БМТ текширувига рухсат берилмайди


Покистон президенти Парвез Мушарраф БМТга ўтган ойда мухолифат раҳбари Беназир Бҳуттонинг ўлдирилгани юзасидан текширув ўтказишга рухсат бермаслигини маълум қилди.

Францияда чиқадиган “Le Figaro” газетасида чоп этилган интервьюсида П.Мушарраф покистонлик мутахассислар Б.Бҳуттога суиқасд уюштирилиши юзасидан текширув ўтказаётгани, уларга Британия полицияси ёрдам бераётганини айтган.

П.Мушаррафнинг билдиришича, тергов натижалари Покистонда февраль ойига белгиланган парламент сайловига қадар эълон қилинади.

Суиқасдга давлат расмийлари аралашгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлгандан кейин Б.Бҳуттонинг оила аъзолари ва тарафдорлари текширув БМТ томонидан ўтказилишини талаб қилган эди.
XS
SM
MD
LG