Линклар

logo-print

Муҳаммад ал-Барадей Теҳронда Эрон раҳбарлари билан учрашди


Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари президент Маҳмуд Аҳмадийнажот ва Эроннинг олий диний раҳнамоси оятулло Али Ҳуманаий билан учрашди.

Ал-Барадейнинг бу ерга ташрифидан мақсад Эроннинг мунозарали ядровий дастурига тааллуқли айрим масалаларга ечим топиш учун Теҳронни ҳамкорликни кенгайтиришга даъват қилишдан иборат.

Ғарб давлатлари Эронни атом қуроли яратишга уринаётганликда айблаб келмоқда. Эрон эса бундай айбловларни рад этган.
XS
SM
MD
LG