Линклар

Сухарто ўлим чангалида


Индонезиянинг собиқ президенти Сухартонинг аҳволи, шифокорлар хулосасига кўра, тобора ёмонлашиб, ўта оғирлашди.

32 йил давомида Индонезияга етакчилик қилган 86 ёшли собиқ президент 10 кун муқаддам Жакартадаги шифохоналардан бирига анемия ҳамда юрак уриши тезлигининг пасайиши ташхиси билан ётқизилган эди.

Шифокорлар сўзларига кўра, айни вақтда Сухартонинг бир неча ички аъзоси ишламай қолган ва бемор ҳушсиз ҳолда ётибди.

Сўнгги йиллар давомида соғлиғи оғир қолаётган Сухарто 2000 йилда коррупцияда айблаб, устидан бир неча жиноят иши қўзғатилган эди. Айблов фикрича, Сухарто давлатнинг 15 миллиарддан 35 миллиард АҚШ долларигача миқдордаги маблағини ўзлаштирган.

Аммо собиқ президентнинг кекса ва хасталиги туфайли тергов жараёни тўхтатилган эди.
XS
SM
MD
LG