Линклар

Қирқдан ортиқ жангари ўлдирилди


Покистон армияси мамлакатнинг Афғонистон билан чегарасидаги амалиёт чоғида 40дан ортиқ жангари ўлдирилганини маълум қилди.

“Ассошиэйтед пресс” агентлигининг Покистон армияси баёнотига таяниб хабар қилишича, қуролланган тахминан 300 жангари чоршанба ва пайшанба кунлари Афғонистон-Покистон чегараси яқинидаги Покистон ҳарбий базасига ҳужум қилган. Аммо бу ҳужум армиянинг артиллерия зарбаси билан қайтарилган.
XS
SM
MD
LG