Линклар

logo-print

Грузияда мухолифат намойиши


Грузия пойтахти Тбилиси марказида мухолифатнинг минглаб тарафдорлари президент сайловининг иккинчи босқичини ўтказиш талаби билан йиғилди.

Намойишга етакчилик қилган мухолифат раҳбарларидан бири Леван Гачечиладзе 5 январь куни ўтказилган президент сайловини сохта ва ноқонуний, деб атади.

Грузия президентлигига 5 январь куни ўтказилган сайловни кузатган Европа ва АҚШ кузатувчилари айрим тартиббузарликлар бўлганига қарамай, сайлов демократик тамойилларга мос ўтди, дея хулоса қилганди.

Сал аввал Грузия Марказий сайлов комиссияси якуний расмий натижаларни эълон қилган ва унга кўра, президент Михаил Саакашвили 53,47 фоиз овоз билан қайта сайланганди.
XS
SM
MD
LG