Линклар

logo-print

Афғонистонда Нидерландиянинг икки аскари ўлдирилди


Нидерландия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, 20 ва 22 ёшдаги аскарлар Урузғон вилоятининг Деҳ Равод шаҳрида жойлашган ҳарбий база ёнида жангарилар ҳужуми чоғида ҳалок бўлган.

Бу билан Нидерландиянинг Афғонистонда ўлдирилган аскарлари сони 16 нафарга етди. Мудофаа вазирлиги баёнотида ҳужум чоғида икки афғон ҳарбийси ҳам қурбон бўлгани маълум қилинди.

Ҳужум содир этилган пайтда афғонистонлик ва нидерландиялик юзлаб ҳарбийлар қочқинларни ўз юртига қайтариш имконларини синовдан ўтказувчи амалиёт ўтказаётган эди.
XS
SM
MD
LG