Линклар

logo-print

Ироқда қўшма лойиҳа имзоланди


Ироқ парламентидаги сунний, шиа ва мустақил сиёсий гуруҳлардан иборат сиёсий блоклар миллий бирлик ҳамда нефть захираларини тақсимлаш бўйича тақдим қилинган қўшма лойиҳа имзолади.

Ҳужжатни имзолаганлар орасида шиа гуруҳлари етакчиси Муқтадо ас-Садр, собиқ бош вазир Ияд Алавий ҳамда “Миллий мулоқот фронти” гуруҳи етакчилари бор.

Имзолаган ҳужжатга кўра, нефть, газ ва бошқа захиралар Ироқ миллий бойлиги сифатида мамлакатнинг ўзида қолиши лозим.

Агар Ироқ парламентидаги бу сиёсий гуруҳлар муросаси давомли бўлса, улар мамлакатнинг 275 ўринли парламентидаги 100 дан ортиқ ўринни эгаллаб, ҳукмрон сиёсий блок бўлиб қолиши мумкин.
XS
SM
MD
LG