Линклар

Оятулло БМТ қарорини маъқулламади


Эроннинг олий диний раҳнамоси оятулло Али Ҳуманаий БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эрон ядровий дастури муҳокамасига қайтишини бошқа оқлаб бўлмаслигини таъкидлади.

Эрон давлат телевидениесининг хабар қилишича, Али Ҳуманаийнинг бу баёноти унинг Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей билан Теҳронда ўтган учрашуви чоғида янграган.

Али Ҳуманаий бундан буён Теҳрон ядровий дастури масаласи билан фақат Атом энергияси халқаро агентлиги шуғулланиши лозимлигини айтди. Шунингдек, у Эрон АҚШ босими остида ядровий дастуридан воз кечмаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG