Линклар

Жорж Буш Бирлашган Араб Амирликларига келди


Яқин Шарқ сафарини давом эттираётган АҚШ президенти Абу-Даби шаҳридаги чиқишида минтақавий хавфсизлик ва ушбу ҳудудда демократик ислоҳотлар ўтказиш зарурати ҳақида сўзлади. Хусусан, халқаро терроризм ва унга қарши кураш ҳақида гапириб, Эронни терроризмни қувватлаётган давлат, деб атади.

Жорж Бушнинг сўзларига кўра, Эрон Афғонистондаги толиблар, Ироқдаги шиа ва Ливандаги гуруҳларга қурол-яроғ етказиб бериш билан минтақада тинчлик ўрнатишга бўлган ишончга путур етказмоқда.

“Эрон бугун дунёда террорни қувватлаётган етакчи давлатдир. Бу давлат дунёдаги экстремистларга юз миллионлаб маблағ етказиб бермоқда. Айни вақтда бу давлат халқининг ўзи ўз уйида қатағон ҳамда иқтисодий қийинчиликлар билан юзма-юз турибди”,- деди АҚШ президенти.

БАА Эроннинг етакчи савдо ҳамкорларидан биридир.
XS
SM
MD
LG