Линклар

Музокаралар бошланди


Фаластин ва Исроил расмийларининг хавфсизлик ва тинчлик масалаларига бағишланган музокаралари бошланди.

Исроил ташқи ишлар вазири Ципи Ливни ва Фаластиннинг собиқ бош Аҳмад Қурей икки давлат ўртасидаги чегара, Қуддус шаҳрининг келажаги ва фаластинлик қочқинлар тақдири каби масалаларни муҳокама қилмоқда. Томонларнинг бу масаладаги аввалги учрашувлари муваффақиятсиз якунланиб келаётган эди.

Ўтган ҳафтада Исроил ва Фаластинга сафар қилган АҚШ президенти Жорж Буш истеъфога чиққунга қадар икки давлат ўртасида тинчлик битими имзоланишига ишонч билдирганди.
XS
SM
MD
LG