Линклар

Яқин Шарққа сафари доирасида Жорж Буш Саудия Арабистонига келди


Бу ерга келишдан аввал АҚШ раҳбари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳридаги чиқишида минтақавий хавфсизлик ва ушбу ҳудудда демократик ислоҳотлар ўтказиш зарурати ҳақида сўзлаганди. Ўз нутқида халқаро терроризм ва унга қарши кураш ҳақида гапирган Жорж Буш Эронни терроризмни қувватлаётган давлат, дея атади.

Айни пайтда Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий Жорж Бушни Эроннинг қўшнилари билан алоқаларига путур етказишга уринаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG