Линклар

Туркия Ироқ шимолига зарба берди


Туркия ҳарбий самолётлари курд жангариларининг Ироқ шимолидаги истеҳкомларини бомбардимон қилди.

Бу жорий ой давомида турк ҳарбийларининг қўшни давлат ҳудудида амалга ошираётган тўртинчи амалиётидир. Ҳозирча талафотлар тўғрисида қўшимча маълумотлар ошкор қилинмади.

Туркия ҳарбийлари мамлакат ҳудудида қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошираётган курд жангариларига қарши бир неча ойдан бери кенг қамровли ҳарбий амалиёт ўтказиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG