Линклар

Польша мудофаа вазири АҚШда


Польша мудофаа вазири Богдан Клих Вашингтонда Пентагон расмийлари билан музокаралар ўтказмоқда.

Хабарларга кўра, музокараларда АҚШнинг Марказий Европа, жумладан, Польшада ракета ҳужумидан мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режаси муҳокама қилинмоқда. Музокаралардан аввал Польша мудофаа вазири унинг ҳукумати мамлакатда мудофаа тизими жойлаштирилиши эвазига АҚШдан хавфсизлик кафолатини талаб қилажагини билдирганди.

АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс билан учрашуви чоғида Богдан Клих польшалик ҳарбийларни Ироқдан олиб чиқиш масаласини ҳам муҳокама этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG