Линклар

Исроил ҳарбийлари 11 фаластинликни ўлдирди


Исроил ҳарбийларининг Ғазо минтақасида амалга оширган навбатдаги амалиёти натижасида 11 фаластинлик ҳалок бўлди. Улар орасида “Ҳамас” ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмуд ал-Заҳарнинг ўғли ҳам бўлгани айтилмоқда.

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос фаластинликларнинг ўлдирилишини қатлиом, деб атади. Исроил президенти Шимон Перес эса жангариларнинг Ғазо минтақасидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми давом этар экан, бундай ҳарбий амалиётлар мунтазам тарзда амалга оширилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG