Линклар

Икки гумонланувчи ҳибсга олинди


Афғонистон хавфсизлик хизмати Кобулдаги меҳмонхонага уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган икки шахс ҳибсга олинганини билдирди.

Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, душанба куни “Серена” меҳмонхонасига уюштирилган ҳужумда етти киши ҳалок бўлган. Улардан уч нафари хорижлик фуқародир.

Маълум бўлишича, ҳужум уюштирилган пайтда Норвегия ташқи ишлар вазири ва Австралия элчихонаси ходимлари меҳмонхонада бўлган. Бироқ уларга тан жароҳати етмаган.

“Толибон” ҳаракати меҳмонхонага уюштирилган ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG