Линклар

Афғон қочқинлари юртига депортация қилинмоқда


Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий Теҳронни Эрондан бошпана топган афғонистонлик қочқинларни ўз юртига депортация қилмасликка чақирди.

БМТнинг Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлиги тарқатган маълумотга кўра, сўнгги икки ҳафта мобайнида тўққиз мингга яқин афғонистонлик қочқин ўз юртига қайтариб юборилган. Эрон томони айни пайтда ўз ҳудудида бир ярим миллионга яқин афғон қочқини ноқонуний тарзда яшаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG